Наманганда "Беш ташаббус” фестивали ғолиблари 1 миллиард сўмлик жиҳозлар билан тақдирланди

16:43 17 Ноябрь 2021 Жамият
493 0

Фото: "Халқ сўзи"

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Беш муҳим ташаббус  доирасидаги кенг қамровли ишлар келажагимиз ворисларини юксак марралар сари руҳлантирмоқда. Халқ таълими вазирлиги томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар, ўтказилаётган танловлар, фестиваллар доирасида  Наманган вилоятидаги 712 та таълим муассасасининг 500 минг нафардан ортиқ  иқтидорли ўқувчилари жорий йилда турли танлов ва мусобақаларда  фаол иштирок этди. Якуний натижаларга кўра 203 нафар ўғил-қиз муваффақиятли ўринларни эгаллади.

Наманган вилоят маданият марказида  “Беш муҳим ташаббус” тадбирларида  ўқувчилари ғолиб бўлган мактабларни тақдирлашга бағишланган байрам фестивали ташкил этилди. Унда ғолиб мактаб жамоаларга вазирликнинг диплом, сертификат  ва қимматбаҳо мукофотлари тақдим этилди. Юқори натижаларни қўлга киритган мактабларга  бир миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт анжомлари  совға қилинди.

Тақдирлаш маросимида фестиваль ғолиблари, иштирокчи, кузатувчи ва меҳмонлар бу ерда ташкил этилган  кўргазма билан яқиндан танишдилар. Унда намойиш этилган  ижодий ишлар, ўқувчилар ва илм даргоҳлари жамоаларининг изланишлари маҳсули, ахборот технологиялари ва уларнинг иш самарадорлиги билан боғлиқ воситалар барчада катта таассурот қолдирди.

    Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер