Наманганда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

15:37 16 Март 2024 Жамият
662 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чуст туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган А.Ж. ва бошқалар “Damas” русумли автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган жами 7 690 қути “Milano” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида Чуст шаҳрига олиб кетаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?