Наманганда 43 ёшли аёл бошқарувидаги «Nexia» пастликка тушиб кетди

03:40 04 Август 2021 Жамият
278 0

Наманган вилояти Поп туманида 1 август куни 43 ёшли аёл бошқарувидаги «Nexia» автомашинаси йўл четидаги пастликка қулаб тушди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳолат Наманган вилояти Поп тумани Қўшминор маҳалласидан ўтувчи Тошкент–Ўш автомобиль йўлининг 245-километрида содир бўлган. «Nexia» машинасини ишончнома орқали бошқариб келаётган Андижон вилоятида яшовчи 1978 йилда туғилган аёл ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четидаги пастликка тушиб кетган.

Аниқланишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчининг 1962 йилда туғилган маҳалладоши воқеа жойида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, ҳайдовчи бош мия очиқ шикасти, 11 ёшли йўловчи қиз бош мия чайқалиши, 48 ёшли йўловчи аёл бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Поп туман тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?