Наманганда 380 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди

11:11 04 Октябр 2022 Жамият
212 0

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департaмент

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “D.A.» МЧЖ раҳбари А.У. «Ёшлар келажагимиз» жамғармаси вилоят филиали бош мутахассиси А.А. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банкининг кредит маблағи эвазига сотиб олинган 380 млн сўмлик тикувчилик дастгоҳларини ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан, дастгоҳларни нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер