Наманган вилоятида янги ходимлар учун масофавий ўқиш ташкил этилмоқда

Наманган вилоят ички ишлар органларининг профилактика инспектори лавозимларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимларнинг хизмат фаолиятига оид ҳуқуқий ва касбий билимларини ошириш бўйича масофавий ўқиш ташкил этилмоқда.
Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 22 июль кунидаги фармойишида, ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тўғридан-тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган профилактика инспекторларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўникмаларини шакллантириш ҳамда уларни махсус касбий тайёрлаш белгилаб қўйилган.
Вазирлик Малака ошириш институтининг Наманган филиалида жорий йилнинг 8 август куни вилоят Кадрлар ва Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари, шаҳар-туманлардаги масъул ходимлар иштирокида вилояти ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаларига тўғридан-тўғри танлов асосида хизматга қабул қилинган профилактика инспекторларида ички ишлар органлари фаолияти бўйича тушунчаларини шакллантириш мақсадида масофавий ўқув курсларига 10 август кунидан старт берилиши юзасидан семинар йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу йиғилиш давомида масофавий таълимни ўзига хос жиҳатлари, Вазирлик Малака ошириш институтининг http://mt.ipkmvd.uz/ сайти орқали тизимга кириш тартиб-қоидалари, амалиёт билан боғлиқ томонлари, давомийлик муддати икки ой этиб белгиланганлиги ҳамда ёш ходимлар ўз хизмат жойларида хизматдан ажралмаган ҳолда ташкиллаштирилиши бўйича талаблар тушунтириб ўтилди.
Ўқув курсларига жалб этилаётган ходимларни ўз хизмат жойларида, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, тасдиқланган режа асосида машғулотларда тўлиқ иштирок этишларини кунлик назорат қилиш масалалари келишиб олинди.
Зеро, замонавий ички ишлар органларида касбий фазилати юқори, халқ манфаатлари йўлида ўз бурчига содиқ ходимларни шакллантириш амалиёти бизнинг асосий вазифаларимиздан биридир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг