Наманган вилоятида «Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман» лойиҳаси доирасида хайрли ишлар олиб борилмоқда

Фото: Халқ сўзи
Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан «Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман» лойиҳаси доирасида маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот тадбирлари йўлга қўйилди. Айни жараёнда туман ва шаҳар адлия бўлимлари, Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, Давлат хизматлари маркази ҳамда Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида фаолият олиб бораётган ходимлар томонидан ўз маҳалласидаги муаммоларни аниқлаш ва уларнинг қонуний ечими бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтириш бериш ишлари олиб борилаётир. Шунингдек, қонунчиликдаги янгиликлар билан аҳоли кенг қатлами таништирилмоқда.
Учқўрғон тумани «Бўстон» маҳалла фуқаролар йиғини қўшни Қирғизистон билан чегарадош. Бу ердаги 1 минг 756 нафар аҳолининг асосий даромади деҳқончилик ва чорвачилик билан боғлиқ. Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда туман адлия бўлими, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспектори ҳамкорлигида изчил ишлар олиб борилмоқда. Юқоридаги лойиҳа доирасида туман адлия бўлими ходимлари томонидан сайёр қабул» ташкил этилиб, маҳалла аҳлининг мурожаатлари тингланди. Уларнинг кредит ажратиш, алимент ундириш ҳамда болаларга нафақа пулини тайинлаш бўйича масалаларига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, учта мурожаат қўшимча ўрганиш талаб этгани сабабли адлия бўлими иш юритувига олинди.
Аён бўлмоқдаки, жойларда «Мен маҳаллам ҳуқуқшуносиман» лойиҳаси доирасида ўтказилаётган учрашув ва мулоқотлар фуқаролар ҳуқуқий саводхонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшиш баробарида аҳоли кундалик ҳаётидаги муаммоли масалаларни ҳал этишда муҳим омиллардан бирига айланаётгани эътиборга молик.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг