Наманган шаҳрида ўқитувчиларинг малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист ушланди

18:19 26 Январь 2022 Жамият
630 0

Фото: Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

Наманган шаҳрида ўқитувчиларнинг малака тоифалари олиб беришни ваъда қилган методист пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментин ахборот хизмати хабар берди.

Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти мактаб ўқитувчиларининг ишончига кириб, уларга танишлари орқали биринчи ва иккинчи малака тоифаларини олиб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига пул талаб қилади. Ўтказилган тезкор тадбир давомида методист  500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Олдинроқ, Фарғонада фирибгарлик йўли билан пора олган прокурор қўлга олинган эди. Шунингдек, Андижонда МИБ ходимлари хизмат вазифасини бажариш чоғида тўрт минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?