Наманган шаҳрида ҳам ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ фавқулодда носозлик содир бўлди

11:16 11 Январь 2021 Жамият
327 0

Бугун 11 январь куни, «Пахталикўл» сув узатиш иншоотида Д-1000 мм.ли юқори босимли магистраль тармоқларда фавқулодда носозлик содир бўлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00 дан бошлаб вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ ахборот хизмати маълум қилди.

«Бунинг натижасида Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Минчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгох, Меҳнатобод, Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

Ҳозирда «Наманган сув таъминоти» МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан тезкорлик билан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда»  дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Андижон шаҳрида ҳам шунга ўхшаш ҳолат рўй берганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?