Наманган халқаро аэропортидан Минскка илк чартер рейси амалга оширилди

20:55 21 Ноябрь 2020 Жамият
360 0

Наманган халқаро аэропортидан Беларус пойтахти Минск шаҳрига илк бор чартер рейси амалга оширилди.

Чартер рейси Belavia авиакомпанияси томонидан Boing 737 русумли ҳаво кемасида бажарилди. Ҳаво кемасида 189 нафар ўзбекистонлик Минскка йўл олди. Уларнинг барчаси парвоздан олдин 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда COVID-19 вирусига тест топширгани айтилмоқда.

Наманган халқаро аэропорти матбуот хизматига кўра, жорий йил 23, 26 ва 30 ноябрь кунлари Намангандан Туркиянинг Истанбул шаҳрига ҳам илк чартер рейслари амалга оширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?