Наманган футбол мактаби Италиянинг «Рома» клуби ҳамкорлик қилади
Наманган вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Италиянинг «Рома» клуби тижорий масалалар бўйича директори Марко Доминикс ҳамда Испаниянинг ИМГ компанияси вакили Карлоз Перез иштирокида видеомулоқот ўтказди.
Мулоқот давомида хорижликлар Ўзбекистонда, хусусан Наманганда футбол соҳасини янада ривожлантириш, Наманган футбол мактаблари фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш, соҳада малакали мутахассисларни тайёрлаш, Наманган вилоятида ўтказилаётган мусобақалар савиясини юксалтириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан хабардор қилинди.
Музокаралар давомида Наманган футбол маҳорат мактаби ҳамда «Рома» клуби ўртасида футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш йўналишида ўзаро тажриба алмашиш, қўшма семинар ва тренинглар ташкил этиш, Наманганлик футбол мураббийларини «Рома» футбол клубида малака ошириш имкониятларини ўрганиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Наманган ва Рим клубининг ёшлар жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувларини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг