Н. Исмоилов: Геология соҳаси фидойилари рағбатлантирилади

18:38 04 Ноябрь 2020 Сиёсат
260 0

Мамлакатимизда иқтисодиётнинг муҳим бўғини — саноатни ривожлантириш учун фойдали қазилма захираларини аниқлаш, янги конларни ўзлаштириш устувор вазифалардан саналади. Шу боис, охирги йилларда геология соҳасини тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ана шу нуқтаи назардан кўриб чиқдилар.

«Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг геология соҳасини тиклаш ва ривожлантиришга оид қабул қилган бир қатор ҳужжатлари ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни кенгайтиришда дастуриламал бўлмоқда. Юртимиз ҳудудида фойдали қазилмаларни излаб топиш ва уларни ўрганиш жуда катта масъулиятни талаб этади. Сабаби, улар ўз уйларидан узоқда, тоғу тошларда, чўлларда, изланишлар олиб борадилар. Ушбу соҳага бутун вужудини, ақл-заковатини сарф қилаётган, умрининг бахшида этаётган фидойи инсонларни мукофотланиши тўғри бўлади», - деди Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов

Депутатлар мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши геология соҳасининг нуфузини ошириш, мамлакатимиз минерал-хомашё базасини кенгайтиришда геологик қидирув ишларининг самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Шу билан бирга, фойдали қазилма конлари сонининг кўпайишига, энг асосийси, минерал-хомашё базасини ривожлантиришда муносиб ҳисса қўшган фидойи геологлар меҳнатини рағбатлантиришга хизмат қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?