«My.dtm.uz»да ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш имконияти яратилди

Иллюстратив фото
Маълумки, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг «my.dtm.uz» сайти орқали онлайн амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ДТМ хабар бермоқда.
Бунда ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг ногиронлик бўйича маълумотлари Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг базаси – «TMEK» дастуридан реал вақт режимида олинмоқда.
Лекин айрим ногиронлиги бўлган абитуриентларнинг маълумотлари «TMEK» дастуридан реал вақт режимида келмаётгани сабабли «my.dtm.uz» сайтида ногиронлик бўйича имтиёз маълумотларини киритиш имконияти яратилди.
Ногиронлик бўйича маълумотлар «Менинг имтиёзларим» бўлимида чиқмаган ҳолатларда «Ногиронлик тўғрисида маълумотнома» бўлимига кириб, ногиронлик маълумотлари киритилиши мумкин.
Бунда, кўзи ожиз тоифасидаги ногиронлиги мавжуд абитуриентларга ногиронлик маълумотларини киритиш билан бирга «Кўзи ожиз» тугмасини белгилаш талаб этилади.
Киритилган маълумотлар Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясига юборилади ва маълумотлари тасдиқланган абитуриентларнинг имтиёзи инобатга олинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг