Мутахассис «омикрон» қандай беморларда оғир ўтиши мумкинлигини маълум қилди

11:11 05 Сентябр 2022 Жамият
517 0

Иллюстратив фото

Пандемия ҳали чекингани йўқ. Коронавирусни юқтираётганлар сони ҳам ҳануз юқори. Шунга қарамай, одамлар аввалгидан анча хотиржам. Кўпчилик бу хасталик билан ёнма-ён яшашга кўникмоқда.

Чунки ҳозир дунёда доминантга айланган «омикрон» штаммининг қатор вариантлари беморларда нисбатан енгил кечяпти. Бу эса янги мутацияларнинг таъсир кучи сусайган, деган фикрларга асос бўлмоқда.

Бироқ россиялик генетик Павел Волчков бу хулосага қўшилмайди. Мутахассис изоҳига кўра, бугун коронавирус нисбатан енгил асоратлар билан ўтаётгани унинг хавфсиз эканлигини англатмайди.

Аксинча, бу аҳолининг оммавий иммунитети ошиб бораётгани натижаси. Негаки, ҳозиргача кўпчилик аллақачон COVID-19га чалиниб улгурган. Қолаверса, катта қатлам бу хасталикка қарши эмланган.

Шу сабабли танамизда ҳосил бўлган антитаналар SARS-CoV-2ни юқори нафас йўлларида блоклаб, унинг бошқа аъзоларда кенг тарқалишига тўсқинлик қилмоқда. Натижада касаллик енгилроқ симптомлар билан намоён бўлиб, беморларнинг оёққа туриш даври қисқаряпти.

‼️Лекин аввал коронавирусга чалинмаган ёки бунга қарши вакцина олмаган кишилар «омикрон»дан тез ва осон халос бўлиши хусусида далиллар мавжуд эмас. Аксинча, бу вариант ўзи етиб бора оладиган деярли ҳар қандай ҳужайраларга инфекцияни юқтириш хусусиятига эга.

COVID-19нинг олдинги штаммлари, жумладан, «дельта» ҳақида тўхталсак, у биринчи навбатда пастки нафас йўлларига «ҳужум» қилишга мослашган эди. Шу боис касаллик беморларда пневмонияни келтириб чиқарди.

Сабаби, инфекция пастки нафас йўлларига ўтиши учун вируснинг катта концентрацияси керак. Шу туфайли бу штаммнинг патогенлиги юқори эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер