Мутахассис коронавируснинг «Ҳиндистон» штаммининг энг хавфли жиҳатидан огоҳлантирди

15:32 23 Июнь 2021 Дунё
1265 0

Коронавируснинг «Ҳиндистон» штаммининг энг хавфли хусусияти беморларнинг ўпка фаолиятига жуда катта тезликда зарар етказади. Бундай ҳолат пандемия бошида кузатилмаган. Ушбу фикрларни Жорж Мейсон университети Тизимлар биологияси мактаби профессори Анчи Баранова айтиб ўтди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, беморларнинг ўпкалари бир неча соат жуда ёмонлашиб кетади.

Шифокорнинг тушунтиришича, одатда одам ўпкасидаги эпителия ҳужайралари ҳаво алмашинувига хизмат қилади ва бунинг натижасида альвеолалар организм учун керакли озиқ моддалар аралашмасини ҳосил қилади.

«COVID-19» юқтирилганда ҳужайралар уни ишлаб чиқаришдан бош тортади. Кейинчалик, беморнинг аҳволи ёмонлашганда ҳужайралар бириктирувчи тўқималарга айланиб, танага фақат зарарли моддалар ишлаб чиқара бошлайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотлари кўра, бугунги кунга келиб коронавируснинг «Ҳиндистон» штамми дунёнинг 90 давлатида қайд этилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?