Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади

23:15 02 Август 2022 Сиёсат
7724 0

Фото: Архив сурат

Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзоланди.

Ҳужжатга кўра, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури қабул қилинди.

Давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича республика комиссиясига Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.

Комиссияга барча ҳудудлардаги аҳоли ўртасида Мустақиллик байрамига бағишлаб кенг кўламли маданий тадбирлар ўтказиш топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер