Мустақил молиялаштиришга ўтган ОТМлар фаолият самарадорлиги муҳокама қилинди

16:44 07 Март 2020 Жамият
289 0

Бугун, 7 март куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, вазир ўринбосари С.Бузрукхонов, бошқарма бошлиғи М.Ҳамраев, Молия вазирлиги мутахассислари ҳамда мустақил молиялаштириш тизимига ўтган ОТМлар ректрлари иштирок этди.

Йиғилишни Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов олиб борди.

Йиғилишда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган олий таълим муассасаларида фаолият самарадорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати кенг муҳокама қилинди. Амалиётда дуч келинаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Муҳокамалар якунида олий таълим муассасаларининг молиявий, академик, тузилмавий ва кадрлар менежменти мустақиллигини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳукуманинг 2019 йил 3 декабрдаги 967-сонли қарори билан 2020 йил 1 январдан юртимиздаги 10 та олий таълим муассасаси тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?