Мустақил ҳаёт йўлидаги ишончли таянч

23:04 21 Май 2025 Жамият
160 0

Пойтахтимиздаги “Заковат” арена биносида ёшлар, таълим, инновация ва тадбиркорлик оламининг энг йирик ва нуфузли тадбирларидан бири — “TalabaExpo — 2025” кўргазмаси очилди.

Дастлаб битирувчилар учун “Талаба — келажак” деб номланган очиқ мулоқот ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар бундай учрашувлар нафақат битирувчилар учун йўл кўрсатувчи майдон, балки уларнинг янги босқичдаги ҳаёт йўлида ишончли таянч эканини алоҳида таъкидлашди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, тижорат банклари ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда 1,5 минг талаба ва ёш мутахассислар иштирок этиб, тажрибали мутасаддилар билан бевосита мулоқот қилиш имкониятига эга бўлди.

Тадбирлар давом этмоқда.

Бунёдбек ҚАРШИБОЕВ,

ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети талабаси.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер