Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатларнинг Кенгаш мажлиси

14:58 22 Сентябр 2022 Дунё
319 0

Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, МДҲнинг иштирокчи давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим имзоланган эди.

Халқлар ўртасида дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш ва МДҲ давлатларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни амалга ошириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган МДҲ мамлакатлари ўйинларини ўтказиш таклифи 2018 йил 28 сентябрда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида ўтказилган МДҲ давлатлари раҳбарлари Кенгаши йиғилишида қўллаб-қувватланди.

Жорий йил 21-23 сентябрь кунлари Тошкент шаҳри МДҲнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатларнинг Кенгаш мажлисига мезбонлик қилади.

Кенгаш мажлисида МДҲ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари ва котиби ҳамда МДҲ жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга аъзо мамлакатлар – Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Ўзбекистон Республикаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги асосий ташкилоти раҳбар ва ходимлари иштирок этишади.

Кун тартибидан Кенгашнинг аввалги қарорлари, Ҳамдўстлик олий органлари қарорлари, шунингдек, МДҲга аъзо давлатларнинг таклифлари асосида шакллантирилган 12та масала киритилган. Қуйида мазкур 12 масаланинг тўлиқ шакли келтириб ўтилган:

1. Ўзбекистон Республикасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсати;

2. МДҲга аъзо давлатлар ўртасида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида
2021–2030 йилларда ҳамкорликни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2021–2023 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режасини амалга ошириш;

3. 2022 йилда МДҲга аъзо давлатларда МДҲ саломатлик марафонини ўтказишга тайёргарлик;

4. МДҲ давлатларининг 2023 йилда Беларус Республикасида ўтказиладиган II МДҲ ўйинларига тайёргарлик жараёнининг бориши;

5. “МДҲ давлатларида имконияти чекланган болаларнинг ёзги ва қишки спартакиадаларини ўтказиш тўғрисидаги Низом лойиҳаси;

6. Спорт бўйича МДҲ чемпионатлари (чемпионлари, кубоклари) тўғрисидаги Низом лойиҳаси;

7. “Ҳамдўстлик спорт пойтахтлари” Давлатлараро дастури тўғрисидаги Низом лойиҳасини тайёрлаш;

8. МДҲга аъзо давлатларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги асосий ташкилоти фаолияти;

9. Кенгаш аъзоларининг спортчиларни камситишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги қўшма баёноти;

10. Кенгашнинг 2023 йилга мўлжалланган иш режаси;

11. Кенгаш раислиги;

12. Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш.

 

 

“Халқ сўзи”,
Фото: Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?