Муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш кўзда тутилмоқда

19:20 26 Сентябр 2022 Сиёсат
695 0

Иллюстратив фото

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилишда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилмоқда.

Муқобил энергия қурилмалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича Президент томонидан Тошкент шаҳрида йил якунига қадар Қашқадарёдаги кластерга қўшимча яна 2 та лойиҳани ишга тушириш топширилди. 

Бунинг ҳисобига республика бўйича муқобил энергия қурилмаларини ишлаб чиқариш йиллик қуввати 50 минг донага етказилиши таъкидланди.

Ҳозирда ўз эҳтиёжини 100 фоиз муқобил энергиядан қоплаган ва тармоқдан тўлиқ узилган истеъмолчиларга солиқ имтиёзлари қўлланади.

Молия ва энергетика вазирликларига муқобил энергиядан 25 фоиз эҳтиёжини қоплаган истеъмолчиларга мол-мулк ва ер солиғидан имтиёз бериш бўйича таклиф киритиш топширилди.

Мисни чуқур қайта ишлаш йўналишида мутасаддиларга:

- йил якунига қадар ҳар ойда қўшимча 1 минг тоннадан мисни биржага чиқариш, 2023 йилда 90 минг тоннага етказиш;

- Оҳангарон ва Қаршида мис кластери фаолиятини йўлга қўйиш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш;

- Қораўзакдаги 140 миллион долларлик мис ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича геология-қидирув ишларини бошлаш, йил якунига қадар лойиҳалаштириш ишларини якунлаш;

- транспорт харажатлари субсидия қилинадиган рўйхатга мис трубкаси ва фитингларини киритиш топширилди.

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси олдига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда йил якунига қадар маиший техника бўйича 1 та, келгуси йилда муқобил энергетика, юқори кучланиш ускуналари ва янги авлод кабель маҳсулотлари бўйича 1 тадан “Изланиш ва ривожланиш” (RnD) марказларини очиш вазифаси қўйилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер