Мулоқот манзили — “Конституция кўчаси”

16:54 08 Декабрь 2023 Жамият
50 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бундан бир неча кун муқаддам Бухоро шаҳрида “Конституция кўчаси” ташкил этилганди. Вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан мазкур гўша ўзига хос мулоқот манзилига айланди.

Ушбу кўчада Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 31 йиллиги муносабати билан тарғибот тадбири ўтказилди. Ёшлар, давлат ташкилотлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида кечган мулоқотда талаба — ёшлар ўртасида қонунчиликка оид билимлар беллашуви ташкил қилинди. Шу тариқа тўпланганлар ўзларининг асосий қонунимизга оид билим ва тушунчаларини бойитиб олишди. “Н” ҳарбий қисм аскарларининг кўргазмали чиқишлари эса тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Тарғибот тадбирида фаол қатнашган ёшларга вилоят адлия бошқармаси томонидан янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси китобчалари тарқатилди. Байрамона руҳдаги бу каби учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий кечалар вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер