Мухтор Ашрафийнинг 110 йиллигига бағишланган Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади

Фото: Маданий мерос агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 55-сон баённомасига асосан 2022 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Мухтор Ашрафийнинг 110 йиллигига бағишланган «Мухтор Ашрафий — композитор, дирижёр, педагог» мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.
Конференция қуйидаги йўналишлар бўйича ташкил этилади:
1. Мухтор Ашрафий — Замонавий ўзбек мусиқаси асосчиларидан бири;
2. Мухтор Ашрафий жамоат арбоби;
3.Дирижёрлик мактабининг шаклланишида Мухтор Ашрафийнинг ўрни;
4. Мухтор Ашрафийнинг педагог сифатидаги фаолияти.
Конференцияда республикамиз ва хорижий давлатларда фаолият юритаётган олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторант ва таянч докторантлар, тадқиқотчилар, ёш олимлар, магистрантлар ҳамда маданият ва санъат соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар иштирок этишлари мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг