Муҳим стратегик объектни қўриқлаш катта масъулият ва шараф

Фото: Халқ сўзи
Мамлакатимизнинг муҳим стратегик объектлари ҳисобланган Шўртан газ-кимё мажмуаси ҳудуди ҳамда Шўртан нефть-газ қазиб чиқариш бошқармаси конларини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли Ғузор туманидаги ҳарбий қисм зобит ва аскарлари жонбозлик кўрсатмоқда.
Шўртан газ-кимё мажмуаси анжуманлар саройида ўтказилган байрам тадбирида ҳарбий қисмнинг бир гуруҳ зобит ва аскарлари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан кўкрак нишони ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
— Муҳим стратегик объектларни ҳимоя қилиш катта масъулият ва шараф, — дейди Тоифаларган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисм зобити, капитан Камол Муродов. — Мен ҳарбийман, Ватанимизнинг ҳар қарич ери мен учун муқаддас, уни қўриқлаш ва кўз қорачиғидек асраш муқаддас бурчим эканини ҳар лаҳзада ҳис қиламан.
Байрам тадбири давомида Шўртан газ-кимё мажмуаси ёш ишчилари ва ҳарбийлар иштирокида «Брейн-ринг» интеллектуал шоуси бўлиб ўтди. Тадбир ҳарбийча жанговар қўшиқлар ва рақсларга уланиб кетди.
Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
- «Олтин тўп»га даъвогарларнинг тўлиқ рўйхати эълон қилинди, унда Месси йўқ
- Мамлакатимиз қурилиш соҳаси ходимларига
- 2022/2023 ўқув йилидан юртимизда илк бор трансплантология ва кардиохирургия бўйича мутахассислар тайёрланади
- Кириш тест синовларининг биринчи кун натижалари эълон қилинди — ДТМ
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг