Муддатидан олдин ҳарбий унвон ва Президент соати:  «АрМИ – 2020» ғолиблари муносиб тақдирланди

20:24 19 Сентябр 2020 Жамият
1687 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун, 19-центабр куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида «АрМИ  2020» Халқаро армия ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баходир Курбанов, ҳарбий округлар қўмондонлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари ҳамда Ўзбекистон нуфузини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Тадбир аввалида Ўзбекистон мудофаа вазири «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларининг АрМИ – 2020 Халқаро армия ўйинларидаги иштироки якунлари ва ғолибларига қимматбаҳо совғаларни топшириш тўғрисида» ги Президент қарорини ўқиб эшиттириб, эришилган ютуқлар билан барчани муборакбод этди.

Қуролли Кучлар академиясида ўтказилган тадбирда мудофаа вазири бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни навбатдаги ҳарбий унвон ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади. Хусусан, Халқаро армия ўйинларининг барча ғолиб ва совриндорларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан қўл соатлари топширилди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Шунингдек, ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлиги вакиллари ва ёшлар видеоконференсалоқа орқали ғолиб иштирокчиларга табриклар йўллади.

Тақдирлаш маросими якунида намойиш этилган концерт дастури барчага байрамона кайфият улашди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 августидан 5 сентябригача давом этган «АрМИ – 2020» Халқаро армия ўйинларида 30 дан ортиқ давлатнинг 156 жамоаси қаторида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари 16 йўналишда, яъни, «Мерганлик марраси», «Қуролсоз уста», «Мусаффо осмон», «Артиллерия олови устаси», «Йўл патрули», «Қўшин разведкаси аълочилари», «Танк биатлони», «Элбурс ҳалқаси», «Содиқ дўст», «Хавфсиз маршрут», «Дала ошхонаси», «Ҳарбий ралли», «Ҳарбий-тиббий эстафета», «Мерганлар марраси», «Отлиқ марафон», «Автозирҳли танк-техника устаси» мусобақаларида фаол иштирок этди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Ҳамюртларимиз 32 мамлакат ҳарбийлари ўртасида жами 16 йўналишда – 3 та биринчи, 8 та иккинчи, 3 та учинчи ўринни эгаллаб, умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги жамоалари таркибида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган ҳарбий хизматчилар «АрМИ – 2020» Халқаро армия ўйинларида муносиб иштирок этиб, қатор йўналишларда рекорд натижаларни қайд этди.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?