Муборак Рамазон ҳайити кунида ҳам Газлида конденсат ўғирликлари содир этилди — «Ўзбекнефтгаз»

2021 йилнинг 13 май куни нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда Рамазон ҳайити байрам сифатида нишонланди ва расман дам олиш куни деб белгиланди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан имзоланган буйруққа асосан, дам олиш кунлари ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлашни узлуксиз ташкил этиш мақсадида барча бошқарма, заводларда иш ташкил этилди.
Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида Хислат Назиров бошчилигида ташкил этилган «Ишчи гуруҳ» дам олиш куни бўлишига қарамай, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари билан биргаликда конлар ва қудуқларда ўрганиш олиб борилди.
Ўрганишлар давомида, афсуски, шундай улуғ, Муборак рамазон ҳайити кунида ҳам ўғирликлар содир қилинаётгани аниқланди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» ахборот хизмати хабар берди.
«Жумладан, «Қумли» конидан олинаётган конденсатни ўғирлашга уринганлар ўз мақсадига эриша олмади. Улар томонидан диаметри 720 мм бўлган газ коллекторига тешиб ўрнатилган 2 та хомут аниқланди ҳам ўғирлик олди олинди.
Афсуски, ўғрилар ўз мақсадига эриша олмаган бўлсада, лекин мамлакат иқтисодиётига жуда катта зарар етказишди. Чунки, улар томонидан тешилган жойларни беркитиш ва таъмирлашга 1.4 млн куб метр табиий газ йўқотилади, 8 соат давомида эса «Қумли», «Ўртақум», «Шорқум», «Андакли» конлар табиий газ етказиб беришдан тўхтайди.
Бундан ташқари, «Ҳожиқозхон-Кулбешкак» диаметри 426 мм газ коллекторида ҳам хомут ўрнатилгани фош этилди. Айнан ушбу хомутлар ўрнини таъмирлаш учун 250 минг куб метр табиий газ йўқотилади.
«Саватли-Кулбешкак» диаметри 325 мм бўлган газ коллекторидаги хомутларни таъмирлашга 500 минг куб метр газ йўқотишга тўғри келади.
Кўриб турганингиздек, ўғрилар томонидан газ трубаларига хомут ўрнатилиши, аҳолига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга йўналтириладиган табиий газ йўқотилишига сабаб бўлибгина қолмай, мамлакат иқтисодиётига сезиларли даражада зарар етказади.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг томонидан айни мана шундай ўғирликларни олдини олмасдан, талон-тарожликларга йўл қўйган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосарлари, ўнлаб масъуллар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди» дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болгария парламенти тарқатиб юборилди
- Мустақилликнинг ўттиз бир йиллик байрами «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» деган бош ғоя асосида нишонланади
- Жо Байден «COVID-19»дан қутула олмаяпти. Унинг бешинчи тести ҳам ижобий натижа кўрсатди
- Ўзбекистонда 181 минг гектар токзорлар мавжуд — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
- АҚШ «Ал-Қоида» етакчиси Айман Завоҳирийни йўқ қилди
- Ихчам ва самарали бошқарув тизимини яратиш вазифаси қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг