Муаммоли ҳолатлар «Шофиркон туман Халқ қабулхонаси» телеграм тармоғи воситасида ҳал этилмоқда

Шофиркон туман «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини Ундаре қишлоғида яшовчи Маҳлиё Аҳмедова туғуруқ таътилидан сўнг ишга чиқди–ю ўзи учун кутилмаган муаммога дуч келди. Унга атиги 0,25 ҳисса иш берилди. Ваҳолонки,туман тиббиёт бирлашмасидан имтиёзли таътил олгунига қадар, аниқроғи, 2017 йилда 0,75 ҳисса ишлаб турганди.
Қарамоғида икки нафар фарзанди бўлган, оилавий даромади кам аёл «Аҳволимни тушунишар», деган илинж билан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари номига ариза билан мурожаат қилди. Аммо натижа чиқмади. Қайта мурожаат этди. Аҳвол ўзгармади. Шундан кейин иш ставкасини 0,75 ҳиссага кўпайтириб берилишига амалий ёрдам кўрсатишни сўраб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шофиркон туман Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Унинг аризаси зудлик билан қабулхона электрон базасида рўйхатга олинди. Ижрочи ташкилотлар жалб этилган ҳолда масала ижобий ҳал этилди. Шу тариқа яна бир оиланинг тинч ва осуда ҳаёт кечириши, давлатимизга бўлган ишончи тикланишига эришилди.
Шу ўринда 0,75 ҳисса ишлашга қонуний ҳаққи бўлган аёлни ташвишга қўйиш шартмиди, бу масала аввалбошданоқ жойида ҳал этишса туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларининг асакаси кетармиди, деган савол туғилади.
Бу каби далилларни Халқ қабулхонаси фаолияти мисолида кўплаб келтириш мумкин. Эътиборлиси, кам таъминланган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, уй-жойга муҳтож оилаларга қўшимча қулайлик яратилмоқда. Чунончи, Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда ҳужжатларнинг туман Давлат хизматлари маркази орқали туман ҳокимлиги комиссиясига қабул қилиниши йўлга қўйилди. Натижада аҳолининг ҳужжат тўплаш ва топшириш жараёнидаги ортиқча оворагарчиликларига барҳам берилди. Барча турдаги аризалар онлайн тарзда қабул қилинмоқда.Хусусан, «Шофиркон туман Халқ қабулхонаси» телеграм тармоғи яратилгани айни муддао бўляпти. Унга халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллари ҳам келишув асосида жалб этилган. Ушбу гуруҳ воситасида аҳолининг эътирозларига сабаб бўлаётган муаммоли ҳолатлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари атрофлича ўрганиляпти. Муаммолар ечими топиляпти. Шунингдек, депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар юзасидан баҳолаш мезони ҳам яратилди.
Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди
- Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр бўлди
- «Халқ сўзи» танловида иштирок этинг ва таҳририятнинг қимматбаҳо совғасини қўлга киритинг!
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг