Муаммолар ҳудудлар кесимида бартараф қилинади

23:33 20 Сентябр 2021 Жамият
698 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Мамлакатимизда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар рўёбга чиқариляпти. Ушбу ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда Уйчи туман прокурори секторида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ўзига хос ижобий ишлар амалга оширилаётир.

Тумандаги 2-сектор ҳудудида жойлашган “Овчибулоқ” МФЙнинг “Кўркам” кўчасини намунали тартибда ободонлаштириш учун танлаб олинган. Ободонлаштириш ишлари бўйича умумий майдони 510  кв.м. бўлган собиқ маҳалла фуқаролар йиғинининг экси биноси бузилиб, бузилишдан олинган қурилиш материаллари ушбу маҳаллада яшовчи қизил тоифага киритилган ва фуқаролар 10 та оилаларга тегишли хонадонларни таъмирлаш учун етказиб берилган.

Мисол учун,  “Овчибулоқ” МФЙнинг Кўркам кўчада яшовчи фуқаро М.Исроилова, М.Мирахматжанова ва Қ.Усмановларни яшаш хонадонига ғишт ва ёғоч қурилиш материаллари етказиб берилиб, ушбу хонадонларда ҳам қурилиши ишлари бошланган. Бугунги кунда янги типдаги маҳалла фуқаролар йиғини биноси қуриш учун 370 млн. сўм пул маблағлари ажаритлган бўлиб, ҳозирда бинонинг том қисмининг ёпиш ишлари якунланмоқда.

Бундан ташқари, “Овчибулоқ” МФЙ ҳудудида жойлашган 180 ўринли 6,1 млрд. сўмлик мактабгача таълим биноси қуриш ишлари ҳам жадаллик билан олиб борилмоқда. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 4,1 гектар бўш турган ер майдонида “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонаси ер танланиб, 20 нафар лойиҳа ташаббускорларига ажратиб берилди. Лойиҳалар умумий қиймати 196,1 млрд. сўмни ташкил қилиб, 850 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Ҳозирда “Миркамол Оил Саноат” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5 млрд. сўмлик “Ўсимлик (пахта) ёғини қадоқлаш” лойиҳаси, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобига ишга туширилиши натижасида 25 нафар “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Шунингдек, туман прокуратурасининг амалий ёрдами билан “Машад Тикув Текст” МЧЖнинг ер билан боғлиқ муаммоси ижобий ҳал этилиб, бугунги кунда 65 та янги иш ўрни яратилган ҳамда 12 нафар ишсиз “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”даги фуқароларнинг бандлиги таъминланган.

Бундан ташқари, 2-сектор ҳудудида 3 ёшдан, 7 ёшгача бўлган вояга етмаганларни мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида сектор ҳудудига қарашли Чуртук маҳалласида жойлдашган рўйхатда ўтмаган, эски масжид биноси туман прокурорининг амалий ёрдами билан замонавий лойиҳалар асосида мукаммал қайта таъмирланиб, 90 ўринли 44-сонли мактабгача таълим муассасаси қурилиб фойдалинишга топширилган ва 28 та янги иш ўринлари яратилган.

Айтиш жоизки, секторлар фаолиятининг йўлга қўйилиши жойлардаги мавжуд муаммоларни ҳудудлар кесимида бартараф қилиш, аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш, пировардида халқимизни рози қилишда қўл келмоқда.

Бугунги кунда ҳар бир сектор раҳбарлари маҳаллабай, хонадонбай тамойили асосида ўз ҳудудларидаги муаммоларни ўрганиб, бандлик, ижтимоий-иқтисодий, камбағалликни бартараф қилиш масалаларни ижобий ҳал қилиш чораларини кўрмоқда. Буларни барча одамлар турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

 

“Халқ сўзи”

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

  

 

 

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?