Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси «аср ҳодисаси» бўлди — Сенат Раиси

12:39 05 Февраль 2021 Сиёсат
639 0

Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида парламент юқори палатаси Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тўхталиб ўтди.

– Бутун дунёда кечаётган мураккаб геосиёсий жараёнлар, яқин ва узоқ минтақаларда кузатилаётган зиддият ва тўқнашувлар, коронавирус пандемияси ва глобал иқтисодий инқироз шароитида мамлакатимиз ўзининг очиқ ва прагматик ташқи сиёсатини фаол олиб бормоқда, – деди Сенат Раиси Т.Нарбаева. – Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан илгари сурилган ва бутун Марказий Осиё минтақасидаги кўп миллатли халқлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар темир йўли лойиҳаси «аср ҳодисаси» бўлди, десак муболаға эмас. Куни кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон уч томонлама ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилишида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди. Ўзбекистоннинг мазкур лойиҳани илгари суриш бўйича қатъий саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият томонидан ҳам қўллаб-қувватланмоқда.

Марказий Осиё давлатлари халқаро денгиз портларига тўғридан-тўғри чиқиш имкониятига эга бўлмаганлиги боис, халқаро ташувлар ва транзит харажатлари денгиз йўлига эркин чиқа оладиган мамлакатларга қараганда 2-3 баравар юқори.

Мазкур лойиҳа Марказий Осиё минтақаси давлатларининг барқарор ривожланишини таъминлашда стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ўзаро ҳамда глобал савдо-иқтисодий алоқаларнинг янги даврини бошлаб беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?