Москвадаги терактдан жабрланган оила фарзандлари дам олиш учун Ўзбекистонга келди
Москвадаги «Crocus City Hall» савдо кўнгилочар мажмуасида содир этилган терактдан жабр кўрган оилаларнинг фарзандлари ёзни Ўзбекистондаги оромгоҳда ўтказади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» ахборот каналида маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов касаба уюшмалари умумий конфедерацияси кенгаши йиғилишида айтишича, Ўзбекистон томони болалар учун икки ҳафталик тадбирлар дастурини тайёрлаган.
Кеча, 23 июнь куни 100 нафар боладан иборат гуруҳ Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинган. Улар Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Анор» болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олади, спорт мусобақаларида, таниқли спортчилар билан маҳорат сабоқларида қатнашади, расм, рақс, театр ва мусиқа тўгаракларида таҳсил олади. Уларнинг ихтиёрида компьютер лабораторияси ва кутубхона ҳам бўлади.
Қайд этилишича, теракт оқибатида жабрланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ушбу оилаларнинг 100 нафар фарзандини Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг диққатга сазовор жойлари билан таништириб, энг яхши соғломлаштириш оромгоҳларида бепул дам олишга таклиф қилган.
Етиб келган россиялик ёшлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги болалар оромгоҳида 14 кун дам олади. Уларга дам олиш давомида спорт кийимлари ва зарур техник жиҳозлар совға сифатида топширилади.
Шунингдек, белгиланган муддат давомида сув спорти фестивали, ҳажвий эстафеталар, хорижий ва маҳаллий фильмлар ва спектакллар намойиши, шунингдек, видеофильмлар танлови ўтказиш режалаштирилган.
Маълумот учун, барча харажатлар Касаба уюшмалари томонидан қопланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг