Москвада меҳнат мигрантлари иштирокида юз берган муштлашув юзасидан қўшимча маълумот берилди

21:11 23 Июль 2021 Дунё
430 0

Оммавий ахборот воситаларида Москва вилоятидаги кафелардан бирининг яқинида меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув юз бергани ва ўқ овозлари эшитилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москвадаги ваколатхонаси ходимлари Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати билан билан боғланиб, вазиятни ўрганди.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу муштлашув 18 июлдан 19 июлга ўтар кечаси Москва вилояти Апрелевка шаҳрида жойлашган «Хорошее место» кафеси яқинида Россия Федерациясининг 10-15 нафар фуқаролари иштирокида юз берган.

Мазкур можарода Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?