Москва шаҳридаги қурилиш объектида жароҳат олган фуқарога ёрдам берилди

19:08 08 Июль 2022 Жамият
734 0

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази ходимлари «Жилищник района Гагаринский» корхонасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш вақтида жароҳат олиб, меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолган юртдошимиз мурожаатини ўрганди.

Корхона раҳбарияти билан олиб борилган музокаралар натижасида фуқарога меҳнатга лаёқатсиз бўлиб қолгани учун компенсация пули, даволаниш харажатларини иш берувчидан ундириб беришга келишилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер