МОҚ қошидаги «Олимпик» клуби Туркиядаги йиғинини якунлади
Миллий олимпия қўмитаси қошидаги «Олимпик» клуби Туркиядаги йиғинини якунлади. Темур Кападзе шогирдлари Испарта шаҳрида ташкил этилган йиғин давомида 3 та ўртоқлик учрашувини ўтказишди. Қайд этиш жоиз йиғин давомида клубларнинг ўзаро келишуви асосида баъзи баҳсларга ўзгартириш киритилди.
Жамоамиз дастлаб Қатарнинг «Al Marhiya»сини 4:1 ҳисобида доғда қолдирган бўлса, «Alanya 1863» дарвозасига жавобсиз 16 та тўп киритди. Туркиянинг 2019/20 йилги чемпиони, ҳозирда турк футболининг олтин авлоди вакили Эмре Белезоглу бошқариб бораётган «Istanbul Bashakshehir»га эса 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. «Olimpik» иккинчи даврага тайёргарликни эндиликда Тошкентда давом эттиради.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг