Молиявий ва академик мустақилликнинг афзалликлари нимада?

13:23 15 Январь 2022 Жамият
664 0

Фото: Халқ сўзи

2021 йил 24 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан олий таълим тизимини туб ижобий ўзгаришларга олиб келадиган олий таълим муассасаларига молиявий, академик ва ташкилий-бошқарувда мустақиллик бериш борасидаги 2 та муҳим ҳужжат, яъни “Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ҳамда “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлар имзоланди. Ушбу қарорлар Олий таълим муассасаларига бир қатор енгилликлар яратиб бериш билан бирга, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга ҳам катта қулайлик олиб келиши, ОТМ раҳбарияти томонидан таълимни оптималлаштириш орқали сифат даражасини ошириш, ўқитувчи ва талабалардан ўқув юкламасини камайтириш орқали фанларни яхши ўзлаштиришга йўл очиб беради.

Бунга кўра: олий таълим муассасаси ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз графиги асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш, таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш, ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида: фаолиятининг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган таркибий тузилмалар, тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш, олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан қатъи назар муассасанинг тузилмасини тасдиқлаш ва штат бирликлари сонини белгилаш; меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш; педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш; хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни ташкил этиш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилмоқда.

Самарқанд давлат тиббиёт университетига молиявий ва академик мустақиллик берилган 35 та Олий таълим муассасаси қаторига киритилган ва бу университетни модернизация қилишни тезлаштиришга катта ҳисса қўшади. Ушбу жараёнга тайёргарлик сифатида университетда илмий конференциялар ташкил қилинмоқда. 2022-йилнинг 10-январдан 24-январга қадар Самарқанд давлат тиббиёт университети профессор- ўқитувчилари ва ходимлари учун факултетлар ва бўлимлар кесимида 450 нафар тингловчини қамраб олган ўқув-курсларини ўтказилмоқда.

Илмий тадқиқотларда коллаборация, халқаро репутация ва илмий грантлар йўналишида "editoriy" компанияси эксперти, Акфа Университети халқаро алоқалар, илмий тадқиқотлар бўлимлари бошлиғи Инновацион ривожланиш вазирлиги халқаро эксперти Бехзод Абдуллаев ҳозирда “scopus” ва “web of science” халқаро базасидаги хақаро рейтинги юқори нашрларда илмий мақола чоп этиш, унда нималарга этибор қаратиш кераклиги, қандай қилиб долзарб мавзуни танлаш, иқтибосликни ошириш, қандай қилиб энг юқори даражадаги мақолани таёрлаш кераги борасида ўзининг билимлари билан улашди.

 

Кейс-стади – талабаларни мустақил фикрлашга йўналтириш омили сифатида фанлар негизидаги аҳамияти бўйича Профессор Юсупалиходжаева Саодат Хамидуллаевна профессор – ўқитувчиларга таълабаларни мустақил ишлашга ўргатиш қандай қилиб талабга керакли билим кўникмаларни ошириш, керакли калит сўзлар орқали уларга тушунарли бўладиган маъруза материалларни тайёрлаш кераклиги бўйича сўз олиб борди.

Талаба ва тингловчиларга амалий кўникмаларни ўргатиш асослари, амалий кўникмалар бўйича кундалик тузиш қоидалари доцент Хусинова Шоира Акбаровна. Дарс ўтишда педагогик усуллар, Таълим жараёнини рақамлаштириш, Дарс ўтишда илмий ёндашувлар, Баҳолаш мезонлари, Шахсий электрон кутубхона яратиш, Илмий лойиҳаларни тайёрлаш, Масофавий таълим, Фан дастури ва силлабус тайёрлаш, каби мавзулар бўйича ўқув курсларини олиб бориш борасида тингловчиларга маълумот берди.

Жасур Ризаев,
Самарқанд давлат тиббиёт университети ректори.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?