Модерна вакцинаси таъминотида узилиш бўлиб қолмайдими?

00:09 20 Август 2021 Жамият
547 0

Модерна вакцинасининг 1-дозасини олганлар 2-дозасини олиши керак бўлган вақтга унинг таъминотида узилиш бўлиб қолмайдими?

Саволга коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов жавоб берди.

- Муайян вакцинанинг биринчи дозасини олган фуқаролар учун албатта кейинги дозаларини олиши учун ҳамма керакли чоралар кўрилган. Сиз айтган Модерна вакцинасининг 1-дозасини олган фуқаролар учун 2-дозаси махсус омборхоналарда сақланмоқда. Фақат Спутник V вакцинасининг 2-компонентини етказишда бизга боғлиқ бўлмаган равишда узилиш бўлиб қолди, у ҳам яқин кунларда бартараф этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?