Мобил телефонларнинг аксарият қисми қайси давлатлардан келиши аниқланди

23:33 27 Ноябрь 2021 Жамият
640 0

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январидан октябригача Ўзбекистонга жами 154,2 миллион долларлик 2,2 миллион дона телефон импорт қилинган.

2021 йилда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 миллион дона кўпроқ телефон импорт қилинган.

Ўзбекистон мобил телефонларини энг муҳими қуйидаги давлатлардан импорт қилган:

Хитой – 79,5 миллион доллар;

Ветнам – 60 миллион доллар;

Ҳиндистон – 7,2 миллион доллар;

Қозоғистон – 5,3 миллион доллар;

БАА – 1,4 миллион доллар;

Германия – 647 минг доллар;

Россия – 175,8 минг доллар.

Эслатиб ўтамиз, октабр ойида Ўзбекистонга хориждан қиймати 20,9 миллион долларлик 303 303 дона мобил телефон импорт қилинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?