Мисрдан С гепатитига қарши дори воситаларининг олтинчи туркуми Ўзбекистонга етказилди
Жорий йилнинг 24 февраль куни “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси Миср ҳукумати томонидан мамлакатимизга инсонпарварлик ёрдам сифатида ажратилган С гепатитига қарши “Sofosbuvir-400mg” дори воситасининг жорий йилдаги олтинчи туркумини Шарм аш-Шайхдан Тошкентга етказиб берди.
Умумий 12 та қутида жойлаштирилган 6720 дона “Sofosbuvir-400mg” дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси маълумотига кўра, ушбу мамлакат ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган жами 800 минг дона (40 тоннага яқин) С гепатитига қарши “Даклатасвир” ва “Софосбувир” В гепатитига қарши “Энтекавир” дори воситаларини инсонпарварлик кўмаги сифатида Ўзбекистонга тақдим этилиши бўйича келишувга эришилган.
2023 йил давомида умумий қиймати 696 минг долларга тенг бўлган мазкур номдаги дори воситалари мамлакатимизга тақдим этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Вазир ўринбосари хотинини алдагани учун ишдан бўшатилди
- Доллар курси узоқ вақт кўтарилишдан сўнг пастлади
- Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда
- Ўзбекистонда пестицидларнинг хавфсиз бошқарувига ўтилади
- Ўзбекистон 70 миллион АҚШ долларидан ортиққа гилос экспорт қилган
- Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг