Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 20 ноябр куни, халқ депутатлари Мирзаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сирдарё вилоят ҳокими ўринбосарлари К.Собиров ҳамда О.Носиров иштирок этди ва маъруза қилди.
Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Сессия қарорига кўра, туман ҳокими Хамидулла Курбонович Абдуллаев эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессия қарорига кўра, Жонибек Музаффарович Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозиминига тайинланди.
Жонибек Яриев 1981 йилда Тожикистон Республикаси, Сўғд вилоятида туғилган, 2008 йилда Гулистон давлат университети (сиртқи), 2011 йилда Тошкент молия институти (кундузги), 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - иқтисодиёт.
У 2001-2015 йилларда молия тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2015-2016 йилларда Сирдарё вилояти давлат мулкини ижарага бериш маркази директори ўринбосари, 2016-2017 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган.
Жонибек Яриев тайинловга қадар Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг