Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин туманларида жойлашган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди
«Сардоба» сув тошқини талафотларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Хусусан, Мирзаобод, Сардоба, Оқолтин туманларида жойлашган 6 та қабристондаги 311 та қабр қайта тикланди.
Нобуд бўлган 26 та ҳайвоннинг жасадлари кўмилди ва кўмилган жойлар дезинфекция қилинди.
4 877 та зарар кўрган хонадон ва 88 та ижтимоий соҳа объектидаги ҳожатхоналар ўрганилиб, 4 965 та дезинфекция ишлари тугатилди.
5 171 та уй лойқадан тозаланди ва 84 тонна чиқинди олиб чиқилди.
62 мингга яқин уй ҳайвони куйдирги касаллигига қарши эмланди.
Қозоғистонда тошқин оқибатларини бартараф этиш тадбирлари учун, Туркистон вилояти Мақтаарал ва Жетисай туманларидаги амалий ишларга 180 нафар шахсий таркиб ва 89 та техника жалб этилган.
Булар ҳақида бугун АОКА ҳузуридаги штабда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг