Миробод туманидаги ихтисослаштирилган мактабда “Касбим — фахрим!» фестивали бўлиб ўтди

17:58 28 Февраль 2024 Жамият
232 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Шу йилнинг 5 февралида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтган видеоселекторда таълим тизимига оид таъкидланган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳри туманларида “Касбим — фахрим!» фестивали уюштирилмоқда.

Бугун тумандаги 294-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида “Касбим — фахрим!» фестивали бўлиб ўтди. Фестивалда туман мактабларининг юздан ортиқ турли фан, касб-ҳунар, робототехника, компьютер саводхонлиги, санъат ва спорт тўгараклари аъзолари ўз маҳоратларини намойиш қилди.

Шунингдек, тадбир доирасида тажрибали педагоглар томонидан маҳорат дарслари, ёш тадбиркор ва ихтирочи ўқувчилар ўз ижод маҳсулининг кўргазмаси ташкил этилди.

Ҳозирги кунда Миробод туманида 18 та умумтаълим мактаби, 1 та ёрдамчи мактаб бўлиб, уларда 29815 нафар ўқувчи таълим олмоқда, Шунингдек, 27 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд.

Фото: Сирожиддин Воҳидов / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер