Миришкорлик 120 нафар йигит-қиз ишли бўлди

Фото: «Халқ сўзи»
Қашқадарё вилоятининг олис ва чекка ҳудуди ҳисобланган Миришкор туманида лойиҳа қиймати 25 млрд. сўм бўлган ип-калава ва мато ишлаб чиқариш фабрикаси фаолиятини бошлади.
Маҳаллий инвестор Мухтор Тўйчиев томонидан амалга оширилган мазкур лойиҳа доирасида йилига 2000 тонна трикотаж мато ишлаб чиқарилиб, Россия ва Хитойга экспорт қилинади.
— Фабрикамизда иш 3 сменада ташкил этилган, — дейди “MIRISHKOR RIFATEXTILE” МЧЖ раҳбари Мухтор Тўйчиев. — “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турган миришкорлик йигит-қизлардан 120 нафари 2 ой давомида етук мутахассис-мураббийлар томонидан ўқитилди ҳамда ишга қабул қилинди. Ип-йигирув ва мато тўқишда сифатга катта эътибор қаратяпмиз. Ҳозирги кунда Хитой ҳамда Россия Федерациясидаги компаниялар билан шартномамиз бор. 2022 йилда хорижга 7 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қиламиз. Давлат бюджетига 10 млрд. сўм атрофида солиқ тўлаймиз.
Фабрика цехларида кунига 5 тонна ип-калава йигирилиб, ундан 5 тонна трикотаж мато тўқилмоқда. Тадбиркор Мухтор Тўйчиевнинг айтишича, келгусида матони бўяш цехи ҳам ишга туширилиб, бўялган матодан тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбек ва беларусь киноижодкорлари томонидан «Осиё арслони» фильмининг суратга олиш ишлари бошланди
- ОТМларга қабул квоталари эълон қилинди
- Германия ташқи ишлар вазири Бербок Россияни озиқ-овқат уруши олиб бораётганликда айблади
- Аҳолининг нақд пулга бўлган талабини тўлиқ қондириш учун барча имконият ва захиралар мавжуд — Марказий банк
- Перуда аёл ўзининг дафн маросимида қайта тирилди
- Озиқ-овқат аллергиясидан кўпроқ болалар азият чекади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг