Миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган қон донори вафот этди

Қон топшириши орқали миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган австралиялик донор Жеймс Харрисон 88 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда «NBC News» нашри.
Маълум қилинишича, Харрисоннинг қони таркибида ноёб элементлар мавжуд бўлиб, у умри давомида 1173 марта донорлик қилган ва миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган.
Харрисон 14 ёшида жиддий хасталик туфайли муҳим операцияни бошидан ўтказади. Жарроҳлик амалиётидан сўнг, ўзи билан содир бўлган қийинчиликларга гувоҳ бўлган Харрисон бошқаларга ёрдам беришни мақсад қилади ва 1954 йил 18 ёшида илк бор донор сифатида қон топширади.
1964 йилга келиб, Харрисоннинг қонида «Анти-Д» инъекцияларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган антикорлар борлиги аниқланади. Қон таркибидаги бундай элементлар кўплаб ёш болалар ҳамда янги туғилган чақалоқларда учрайдиган касалликлар учун даво вазифасини бажариб, тузалиб кетишига сабаб бўлган.
«Олтин қўлли одам» тахаллуси билан танилган Харрисон 2018 йилда 81 ёшида нафақага чиқади. У 60 йилдан ортиқ вақт давомида донорлик қилиб, 1173 марта қон ва қоннинг плазмасини бемор аёллар ва болаларга улашиб келган.
«Умид қиламанки, кимдир қон топширишда, донорлик қилишда менинг рекордимни янгилай олади. Энг кўп хоҳлайдиган истагим шу. Яхши одамлар кўп, мен ҳам улардан илҳомланганман. Бошқалар ҳам уддалай олишади», — деган Жеймс Харрисон вафотидан олдин.
Таъкидланишича, Австралияда 1967 йилдан буён Жеймс Харрисон қонидан олинган 3 миллиондан ортиқ «Анти-Д» дозаси 2 миллион нафардан ортиқ оналарнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилган.
«У ҳеч қандай манфаатларсиз одамларнинг ҳаётини сақлаб қолишга интилар эди. Дунё бўйлаб кўплаб оилалар айнан ундан илҳомланиб, донорлик қилишга қарор қилган. Бизга кўплаб ташаккур мактублари келади», — дейди унинг қизи Трейси Мелловшип ОАВга берган интервьюсида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Андижон вилояти ҳокими 15 ёшли қизни зўрлагани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берилди
- Истанбул аэропортида танасига 6 кг олтин яширган ўзбекистонлик аёллар ушланди
- Шоирнинг аёли бўлиш шараф
- Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган икки болани ток урди
- “Ҳар баҳор мен Сизга гуллар тутаман...”
- Саратон ривожланиши хавфини оширадиган учта хавфли одат маълум қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг