"Миллий тикланиш" демократик партиясининг янги рамзи маъқулланди. Ундаги қуш рамзи "Лисон ут-тайр"дан олинган

19:37 08 Июль 2021 Сиёсат
831 0

Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров маълум қилди.

"Рамзнинг тавсифи қуйидагича:

Яшил рангдаги ярим ой, унумдор заминимиз билан бирга муқаддас қадриятларимизга ишора.

Мовий рангдаги замин халқимизнинг ҳалол ва пок руҳияти нишонаси.

Симурғ қуши – Алишер Навоийнинг "Лисон ут-тайр" асаридан олинган фаровонлик ва тикланиш рамзи бўлиб, фикрлар ва ғоялар турли бўлса ҳам ягона мақсад йўлида бирлашишга чақиради.

Навоий дунёнинг турли жойларига фаровонлик қуши Симурғни излаб, хароб бўлган ўттиз қуш уни изламасдан бирлашганларида Симурғ (ўттиз қуш-форсча) уларнинг бирлашган ҳолати эканлигини таъкидлайди.

Партия рамзи баракали Ўзбекистон заминида, миллий ва умуминсоний қадриятларга таяниб, ҳалол ва бағрикенг халқимизни ягона мақсад йўлида бирлаштириш мақсадларини ифода этади" деб ёзади МТДП фракцияси раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?