Миллий гвардия ходимларига маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга рухсат берилади

09:34 01 Декабрь 2021 Жамият
558 0

Жорий йилнинг охирига қадар Миллий гвардияга ички ишлар органлари билан бир қаторда жамоат тартибини муҳофаза қилиш соҳасида содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатлари берилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилади.

Президент қарорига мувофиқ, 2022 йил бошидан Миллий гвардия ходимлари жамоат жойларида ҳам иш кунлари, ҳам оммавий тадбирлар вақтида жамоат тартибини сақлашни ташкил этади.

Шунингдек, жамоат тартибини муҳофаза қилиш тадбирларини самарали ташкил этиш мақсадида 2022 йилда Миллий гвардиянинг Наманган, Фарғона, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари ҳарбий қисмларида, 2023 йилда муддатли ҳарбий хизматни кенгайтириш режалаштирилган. Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳарбий қисмларида ҳудудларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштирилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?