Миллий гвардия делегацияси Останкинони қўриқлаш тизими билан яқиндан танишди

16:20 13 Февраль 2019 Жамият
1315 0

Фото: Sputnik

Кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегацияси Россия Федерациясига тўрт кунлик расмий сафарини бошлади. Бу ҳақда “Парламентская газета” манбаси Росгвардия расмий вакили генерал-майор Валерий Грибакинга асосланиб хабар берди.

Ўзбекистон делегациясига Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник Шуҳрат Шокиров бошчилик қилмоқда.

“Ташриф давомида улар Росгвардиянинг ноидоравий қўриқлаш бўлинмаси хизмат фаолияти билан танишишади. Шунингдек, Россия Федерацияси Миллий гвардия қўшинлари федерал хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ўртасида 2019 йилга ҳамкорлик режасини имзолаш кўзда тутиляпти”, - деди В.Грибакин.

Унинг сўзларига кўра, делегация аъзолари ишчи сафарнинг биринчи куни Останкино телеминорасига ташриф буюришди. Улар телемарказни муҳофаза қилиш тартиби билан таништирилди.

Сафар давомида меҳмонларга Росгвардия бўлинмалари томонидан қўлланиладиган воситалар ва автотранспортлар намойиш этилади. Ўз навбатида улар автомобиль назорат-ўтказиш пункти ва ҳарбий комендатура жойлашуви, МИФИ лазер ва наномарказлари, Росгвардиянинг Москва области бўйича Бош бошқармаси навбатчилик қисми фаолиятига бевосита гувоҳ бўлишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?