«Микрокредитбанк»нинг Сурхондарё вилоят филиали замонавий бинода иш бошлади

22:33 19 Май 2022 Иқтисодиёт
713 0

Реклама ҳуқуқи асосида

Тижорат банклари бугун нафақат кредит ажратувчи ёки банк хизматларини кўрсатувчи молиявий муассаса, балки одамларнинг оғирини енгил қилувчи, яқиндан ёрдам берувчи ва ишончли маслаҳатчига айланмоқда. Зотан, бу давр талаби. Чунки аҳоли, яъни мижозлар билан яқин ҳамкорлик қилмасдан, бу борада уларни қийнаётган масалаларга ечим топмасдан туриб, ижобий натижага эришиш қийин.

Айтиш жоизки, «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банк жамоаси бу борада етарлича тажрибага эга ҳамда салмоқли натижаларни қўлга киритмоқда. Банк мижозлари сафи кенгайиб, кўрсатилаётган хизматлар сифат жиҳатдан тобора яхшиланиб бораётгани шундан далолат беради. Биргина ўтган йили «Микрокредитбанк»нинг барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жами 5,9 трлн. сўмлик кредитлар ажратилиб, 95 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди. Хусусан, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурига асосан, 73 мингга яқин аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 2 048 млрд. сўмлик кредитлар берилиб, 81 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилди.

Банк томонидан бу каби ишларни узвий давом эттириш, мижозларга янада қулайлик яратиш мақсадида яқинда Сурхондарё вилоят ҳудудий филиалимиз учун янги ва замонавий бино фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимига бағишланган тадбир тантанали тус олди.

Таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятида «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг 10 та филиали, 3 та Банк хизматлари маркази ҳамда 2 та минибанки ҳудуддаги 200 мингга яқин жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Бугунги кунда банкнинг вилоятдаги 24/7 режимида ишловчи шохобчалари сони 15 тага етган. Ушбу шохобчаларда 49 та банкомат ўрнатилган бўлиб, улар куну тун одамлар хизматида.

Бундан ташқари, 2021 йилда вилоятдаги филиаллар томонидан 52 мингдан ортиқ аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 588 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилиб, 10 мингга яқин аҳоли бандлиги таъминланди. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса 10 мингга яқин мижозга 113,1 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, 1 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Мисол учун, Музработ туманидаги «Алпомиш Сервис Инвест» хусусий корхонасининг 48,2 млрд. сўмлик (банк кредити 3,5 млн. АҚШ доллари) бир марталик шприц ва бинт ишлаб чиқариш лойиҳасини молиялаштириш ҳисобига 50 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, ушбу тумандаги "Dustlik Cooperation“ МЧЖнинг 109,4 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 6 млн. АҚШ доллари) ун ишлаб чиқаришни кенгайтириш лойиҳаси, Қумқўрғон туманида «Ниёзов Абулқосим» хусусий корхонасининг 7,3 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 300 минг АҚШ доллари) паррандачилик лойиҳаси, Термиз туманида «Термиз Текстиль» МЧЖнинг 15,9 млрд. сўмлик (шундан банк кредити 1 млн. АҚШ доллари) тўқимачилик маҳсулотларига ранг бериш ва тикувчилик лойиҳасини молиялаштириш ҳисобига 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратишга эришилди.

Президентимизнинг 2021 йил 14 июндаги «Паррандачиликни ривожлантириш ва тармоқ озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, бугунги кунда банк Сурхондарё вилоятидаги 12 та паррандачилик корхоналарига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ўтган йилда ушбу хўжаликларга 23 млрд. 770 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Шундан, тухум йўналишида 7 та лойиҳага 15 млрд. 830 млн. сўм, гўшт йўналишидаги 3 та лойиҳага 7 млрд. 940 млн. сўм кредит йўналтирилган. Тухум йўналишида Жарқўрғон туманида фаолият юритаётган «Парранда комплекс» МЧЖга 70 минг дона товуқ ҳамда озуқа ем маҳсулоти сотиб олиш учун 5 млрд. сўм кредит маблағи ажратилиши натижасида корхона томонидан 70 минг дона товуқ олиб келинган. Бугун бу ерда бир кунда ўртача 56 минг дона тухум олинмоқда. Қолаверса, корхона ички бозордан ташқари, Афғонистонга 2021 йилда 1,5 млн. дона тухум экспорт қилиши натижасида 100,0 минг АҚШ доллари миқдорида пул маблағи келиб тушган. Жорий йилда ҳам қўшни давлатларга 5 млн. дона тухум экспорт қилиш режалаштирилган.

«Микрокредитбанк» АТБ Сурхондарё вилоятидаги филиаллари томонидан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ўтган йилда 8,5 мингдан зиёд мижозга 228,7 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида эса жами 92 829 мингдан ортиқ янги ишчи ўринлари яратишга эришилди.

Шунингдек, жорий йил биринчи чорагида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида банкнинг Сурхондарё вилояти минтақавий ва туман филиаллари томонидан 500 дан ортиқ мижозга 14,2 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди ҳамда 566 та янги иш ўринлари яратилди.

Умуман олганда, «Микрокредитбанк» томонидан жойлардаги филиалларини замонавий қиёфага келтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Кўзланган мақсад эса аниқ: банкнинг хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ва мижозларга қулайлик яратиш орқали мамлакатимиз тараққиёти, аҳоли турмуш даражасини юксалтиришдир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер