“Microsoft” тасвирларни тушуна оладиган ва визуал жумбоқларни ечиши мумкин бўлган нейротармоқни тақдим этди

19:47 01 Июнь 2023 Дунё
800 0

“Microsoft” компанияси тадқиқотчилари тасвирларни таҳлил қила олувчи, уларнинг мазмунини тушунувчи, визуал жумбоқларни ечиши ва IQ-тестларни ишлай олиши мумкин бўлган “Космос-1» мультимодал нейротармоғини тақдим этди.

Ҳозирги кунда компания мутахассислари нейротармоқ синов ва ўрганишлар жараёнида эканлиги, натижаларга кўра “Космос-1» бугунги кундаги энг замонавий моделларидан устунроқ эканлигини маълум қилишган.
Нейротармоқ базасига 800 ГБдан ортиқ инглиз тилидаги маълумотлар жойлаштирилган бўлиб, келажакда олимлар моделга нутқ яратиш қобилиятини қўшишмоқчи.

Тадқиқотчилар матн, аудио, тасвир ва видео каби турли хил киритиш усулларини бирлаштира оладиган мультимодал нейротармоқ, умумий вазифаларни бажара оладиган сунъий интеллектни яратиш учун асосий қадамлардан бири, деб ҳисоблайдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер