МИБ органлари томонидан ўтган 8 ой давомида жами 18,5 трлн. сўмлик ундирувлар амалга оширилди

16:08 22 Сентябр 2022 Жамият
351 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати раҳбари Фаррух Тошпўлатов маълум қилди:

Давлат фойдасига 6,9 трлн сўм, тадбиркорлик ва бошқа субъектлар фойдасига 5,3 трлн. сўм ва банкларга 5,1 трлн сўм маблағлар ундирилди. Фуқароларимиз манфаатлари учун 1,2 трлн. сўмдан ортиқ ундирувлар амалга оширилди.

Эҳтиёжманд фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га 361,8 млрд сўм йўналтирилди.

Моддий ёрдамга муҳтож фарзандлар фойдасига 734,2 млрд сўмлик алимент пуллари ундирилди, шундан 9,2 млрд сўмлик 46 та уй-жой ва 496 млн сўмлик 6 та транспорт воситаси алимент олувчиларга олдиндан тўлов сифатида берилиши таъминланди.

15 минг нафарга яқин ишсиз алимент тўловчи ишга жойлаштирилди ҳамда 32,324 та оила яраштирилди.

Қонунга хилоф равишда ишдан бўшатилган 736 нафар шахс ишга тикланди, тўланмай қолган 43,3 млрд сўмлик иш ҳақлари ундирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер