Мева ва мия боғлиқлигига оид яна бир «миф» фош қилинди
Иллюстратив фото
АҚШнинг Нью-Йорк ва Жанубий Кореянинг Сидней университетлари олимлари кўпроқ мевалар истеъмоли мия ҳажмининг катталигига ҳисса қўшиши ҳақидаги тушунчанинг «миф» эканлигини исботлаб берди. Олимларнинг фикрича, мия ривожланиши учун бошқа омиллар ҳам муҳим ҳисобланади.
Бу Германиянинг Макс Планк номидаги илмий тадқиқотлар жамияти билан ҳамкорликда ўтказилган тадқиқотда маълум бўлди.
Олимлар ўрганишлар давомида 140 турдаги маймунларнинг мия ҳажмига таъсирни тушуниш учун уларнинг овқатланиш рационини ўрганиб чиқди. Бу жараёнда мева истеъмоли ва катта мия ўртасида боғлиқлик йўқлиги маълум бўлди. Ваҳоланки, айрим жониворлар жуда кўп мевалар, бошқалари асосан барглар ёки ҳашаротларни истеъмол қилган.
Доктор Жеймс Хайм фикрича, ижтимоий ва атроф-муҳит омиллари мия ҳажмига овқатланишдан кўра кўпроқ таъсир қилиши мумкин. Бунга ижтимоий ўзаро таъсирларнинг мураккаблиги ва яшаш жойлари билан боғлиқ муаммолар мисол сифатида кўрсатилди. Бу мия ривожланиши фақат истеъмол қилинаётган маҳсулотга боғлиқ эмаслигидан далолатдир.
Маълумот учун айтиб ўтамиз, мия ҳажмининг ақлий қобилият билан боғлиқлиги ҳали етарлича ўрганилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг