Мева-сабзавотчилик ва узумчиликни ривожлантириш – бугунги кун талаби
2023 йил 24 октябрь куни Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни жорий қилиш” мавзусида семинар ўтказилди.
Унда сенаторлар, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазирликлари мутасаддилари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, илмий-тадқиқот институт олимлари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, докторантлар, мустақил изланувчилар, амалиётчи мутахассислар, талаба ва магистрантлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, кейинги йилларда қишлоқ хўжалигида илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, инновацион технологиялар, илм-фан ютуқларини кенг жорий этиш, аграр соҳада билимларни тарқатиш ва инновацияларни жорий қилиш билан боғлиқ хизматларни ташкил қилиш борасида муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Илм-фан соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш имконини берувчи ўсимликларнинг янги навлари, экинларни парваришлаш ҳамда маҳсулот етиштириш бўйича ресурс тежайдиган интенсив агротехнологиялар амалиётга изчил татбиқ қилинмоқда.
Семинар иштирокчилари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда давлат буюртмаси бекор қилиниб, соҳада бозор тамойиллари ҳамда молиялаштиришнинг янги механизмлари жорий этилганлиги, шунингдек, хўжалик юритишнинг замонавий шакллари кластер ва кооперациялар, оилавий тадбиркорлар ташкил этилиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш, логистика тизимини кенгайтириш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш тадбирлари амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Шу кунга қадар мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қанча қарорлар қабул қилинган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2022 йил 6 октябрдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2023 йил 3 августдаги «2023-2026 йилларда узумчилик ва виночилик соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинди.
Аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларга бўлган талабини тўла қондириш, бозорлардаги нарх-наволарни барқарорлигини таъминлаш, қайта ишлаш ва экспортбоп хажмларини ошириш мақсадида аниқ чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.
Хусусан, жорий йилда 12 млн 200 минг тонна ёки ўтган йилга нисбатан
1 млн тонна кўп сабзавотлар, 4 млн 100 минг тонна картошка, 2 млн 500 минг тонна полиз, 3 млн 100 минг тонна мева, 1 млн 900 минг тонна узум етиштирилган.
Ушбу кўрсаткичларга эришиш учун 2023 йил ҳосили учун фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан асосий, боғ-ток қатор орасига ва такрорий майдонларга қарийб 643 минг гектар шундан, 341 минг гектардан зиёд сабзавот, 176 минг гектар картошка ва 125 минг гектардан ортиқ полиз экинлари экилган.
Шу билан бирга, семинар иштирокчилари томонидан Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасидаги мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш асосида илмий асосланган хулосаларга таянган ҳолда ривожлантириш истиқболларини белгилаш бўйича яхлит тизим яратишга тўхталиб ўтилди.
Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этишни таъминлаш зарурлиги таъкидланди.
Семинар якунида соҳани ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг