Метрода портлаш. Олти нафар йўловчи тан жароҳати олган

15:47 17 Сентябр 2018 Дунё
1686 0
Фото: gacetinmadrid.com 

Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги метро станцияларидан бирида портлаш содир бўлди.

Бу ерда йўловчилардан бирига тегишли ноутбук портлаб кетган. Telemadrid телеканали хабарига кўра, бахтсиз ҳодиса Principe de Vergara станциясида юз берган. Бунинг оқибатида олти киши тан жароҳати олган. Портлаш овози ва унинг натижасида юзага келган тутун йўловчиларни саросимага солиб қўйган. Шу боис метронинг ушбу йўналишида ҳаракат вақтинча тўхтатиб қўйилган.

El Mundo нашрининг ёзишича, ноутбук йўловчилардан бирининг сумкасида бўлган. Оқибатда унинг ўзи ва яқинидаги йўловчиларга зиён етган.

Манбада жабрланганларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер