Металлурглар байрамга муносиб туҳфа ҳозирлашди
Фото: “Халқ сўзи”
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бирлашмаси бугунги кунда комбинатнинг энг илғор жамоасига айланди. Бу ердаги ишлаб чиқариш жараёнлари ўзига хос услубда ташкил этилган. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада кукунли металлургия усули билан вольфрам ва молибден чуқур қайта ишланиб, турли хил маҳсулотлар, қотишмалар ҳамда чидамли шамотли ғиштлар ишлаб чиқарилмоқда. Бозор талаблари чуқур ўрганилиб, керамик маҳсулотлар тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди.
Ана шундай кенг қамровли фаолият юритаётган меҳнат жамоаси мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллик байрамига муносиб туҳфа сифатида жорий йил якунигача кўзда тутилган 382,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш прогноз режасини 396, млрд. сўмга бажарди.
Сўзи билан иши бир жамоа ўз фаолиятини йил сайин мукаммаллаштиришга, ички ва ташқи бозорга сифатли маҳсулотлар етказиб бериб, ўз брендини такомиллаштиришга эришмоқда. Масалан, кейинги йилларда давлатимиз томонидан берилган имконият ва эркинлик туфайли, корхона ишчи-хизматчилари илмий изланишлар натижаси туфайли бир қатор янги турдаги маҳсулотлар олишга эришди. Жумладан, ферромолибден, қурилиш жараёнлари учун зарур бўлган қуруқ аралашма, шунингдек, қаттиқ қотишмали подшипниклар, октамолибдат аммоний, титан-тантал қаттиқ қотишмаси, юқори гидропеневматик плиталар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Бирлашма қошида Ўзбек-Корейс илмий технологик маркази ҳам фаолият юритмоқда. Бу ердаги олимлар, муҳандис-техник ходимларнинг илмий изланишлари корхонага юқори самара келтиряпти. Шу боис бирлашма жамоаси жорий йилнинг 1-ярим йиллигини 193,7 млрд. сўм соф фойда билан якунлашга эришди.
Шодиёр МУТАҲАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг